ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Юксак Салоҳият жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Жамоат бирлашмаси тушунчаси

Ўз ҳуқуқлари, еркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, екология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини еркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир.

Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкултура-sport ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб еътироф етилади. (1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004-йил 30-апрелдаги 621-ИИ-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004-й., 25-сон, 287-модда)

Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёхуд бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек ташкил етиш ва фаолият кўрсатиш тартиби бошқа Қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган ўзга органларга нисбатан татбиқ етилмайди.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолати асосларини белгилаб берадиган ушбу Қонундан, Қорақалпоғистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунидан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.

3-модда. Жамоат бирлашмаларини тузишдан кўзда тутилган мақсад

Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ҳамда еркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок етишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, физкултура-соғломлаштириш ва sport ишларини ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади..

Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқацизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўймайди.

Жамоат бирлашмалари ва уларнинг идоралари томонидан қонуний ва демократик йўл билан шакллантирилган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда ҳокимият ваколатларига ега бўлганларга нисбатан ғайридемократик тарзда куч ишлатиб тазйиқ ўтказиш тақиқланади. Қонуний равишда амал қилиб турган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда мансабдор шахсларга демократик усулда ҳал етиш баҳонаси билан тазйиқ ўтказишга бўлган ҳар қандай уринишга Қонун билан барҳам берилади. Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти қонунга мувофиқ таъқиб қилинади.

4-модда. Жамоат бирлашмалари тузилиши ва фаолиятининг қоидалари

Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади.

Фуқаронинг жамоат бирлашмаси фаолиятида қатнашиши ёки қатнашмаслиги унинг ҳуқуқлари ва еркинликларини чеклаш ёки унга имтиёзлар бериш учун, шу жумладан давлат ташкилотида лавозимни егаллаш шарти ёки Қонунда кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик учун асос бўла олмайди.

5-модда. Давлат ва жамоат бирлашмалари

Давлат жамоат бирлашмалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя етилишини таъминлайди ҳамда Конституцияга мувофиқ улар ўз уставларидаги вазифаларни бажаришлари учун шарт-шароит яратилишига кафолат беради.

Давлат ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, sport иншоотлари ва бошқа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Қонунда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади

6-модда. Республика жамоат бирлашмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари

Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун жумҳурият ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари жумҳурият жамоат бирлашмаларига киради. Бунда сиёсий партиянинг камида саккизта ҳудудий субектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг, касаба уюшмасининг еса, камида уч минг аъзоси бўлиши керак

Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка ва қишлоқ жамоат бирлашмалари маҳаллий жамоат бирлашмаларига киради. Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун вилоят ҳудудида, Тошкент шаҳрида еса бутун шаҳар ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари вилоят, Тошкент шаҳар жамоат бирлашмаларига киради. Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун ноҳия (шаҳар) ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари ноҳия (шаҳар) жамоат бирлашмаларига киради. Зарурат пайдо бўлган ҳолларда вилоятлараро ва ноҳиялараро жамоат ташкилотлари тузилиши мумкин.

7-модда. Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари

Жамоат бирлашмалари ихтиёрийлик асосида жамоат бирлашмаларининг иттифоқларига уюшишга ҳақлидирлар. Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари ушбу Қонунда жамоат бирлашмалари учун белгилаб қўйилган тартибда тузилади, амал қилади ва ўз фаолиятини тўхтатади.

II БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ

8-модда. Жамоат бирлашмаларини тузиш

Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади. Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис сездини (конференсиясини) ёки умумий йиғилишини чақирадилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади.

Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис сездини (конференсиясини) ёки умумий йиғилишини чақирадилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади.

9-модда. Жамоат бирлашмасига аъзолик

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари) бўладилар. Сиёсий партиялардан ташқари жамоат бирлашмаларининг уставида чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бирлашмага аъзо бўлишлари кўзда тутилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари жумҳурият сиёсий партияларининг аъзолари бўлишлари мумкин. Бир сиёсий партиянинг аъзоси айни вақтда бошқа сиёсий партиянинг аъзоси бўла олмайди.

Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларидан ташқари жамоат бирлашмаларининг фаолиятида уларнинг уставларида кўзда тутилган ҳолларда жамоа аъзолари: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоатлари, фуқароларнинг бирлашмалари иштирок етишлари мумкин

10-модда. Жамоат бирлашмасининг устави

Жамоат бирлашмасининг уставида қуйидагилар кўзда тутилиши керак:

1) жамоат бирлашмасининг номи, мақсади ва вазифаси;

2) жамоат бирлашмасининг ички тузилиши, унинг ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;

3) жамоат бирлашмаси аъзолигига қабул қилиш шартлари ва тартиби, агар бирлашма рўйхатда қайд етиладиган аъзоларга ега бўлса, бундай ҳолларда ундан чиқиш шартлари ва тартиби;

4) жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари;

5) жамият бирлашиши хамда унинг бошқарув бўлимининг ташкилотчиси ваколатли ва проседурани бошқариш, ваколат муддатини узайтириш;

6) жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкини ҳосил қилишнинг пул билан таъминланиш манбалари;

7) жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси қаерда жойлашганлиги;

8) жамоат бирлашмаси уставига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш тартиби;

9) жамоат бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш тартиби.

Уставда жамоат бирлашмаси фаолиятига тааллуқли бошқа қоидалар ҳам кўзда тутилиши мумкин.......... batafsil

Манба Lex.uz

Top